Жиззах вилоятида Ёшлар парламентига номзодлар сараланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгашида Ёшлар парламенти аъзолигига сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Иштирок этган ёшлар нотиқлик қобилияти, ҳуқуқий саводхонлик, тақдимотнинг Низом талабларига мослигига қараб баҳоланди.

Вилоятнинг 37-Шароф Рашидов сайлов округи 33-Дўстлик сайлов округи ҳамда 34-Зомин сайлов округларидан кўрсатилган номзодлар орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига бўладиган сайловнинг республика босқичида иштирок этишга лойиқлар танлаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш