Бўстонлиқнинг энг фаол депутати аниқланди

 

Ўзбекистон ХДП Бўстонлиқ тумани кенгаши томонидан “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Бўстонлиқ тумани босқичи ўтказилди.

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашида партиямиздан сайланган 7 нафар депутатнинг 5 нафари кўрик-танловда иштирок этди. Кўрик-танловни Ўзбекистон ХДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши Ижрочи котиби Э. Мирзақулова ташкиллаштириб, кўрик-танлов шартлари билан иштирокчиларни таништирди.

Қатнашчилар натижаларини баҳолаб бориш учун 3 кишидан иборат жюри аъзолари ва 2 кишидан иборат саноқ комиссияси ташкил этилди.

Низомга мувофиқ барча шартлар бўйича иштирокчиларнинг жавоблари ва чиқишларини баҳолаш натижаларига кўра, М. Юлчиев биринчи ўрин, А. Абдлуллаев 2-ўринни ва Ш. Тошпўлатов 3-ўринни эгаллади. Бўстонлиқ тумани Кенгаши томонидан ғолиблар ва иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш