Энг фаол депутат аниқланди
Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши томонидан “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Депутатлар сиёсий ҳозиржавоблик, аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан лойиҳа тақдимоти ва ўзлари севган машғулотлардан намуналар кўрсатиб ўзаро беллашишди. Танлов Низоми бўйича барча шартлар якунига кўра, тумандаги 7-Боғишамол сайлов округидан сайланган депутат Мамадиёров Луқмонжон Қаршиевич ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Қолган иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича туман партия Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.