Оқолтиннинг энг фаол депутати аниқланди

 

Ўзбекистон ХДП Оқолтин туман кенгаши томонидан "Энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов Низоми бўйича барча шартлар якунига кўра “14-Собиробод” сайлов округидан сайланган депутат Э. Бобоев 88 балл тўплаб ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, "13-Обод" сайлов округидан сайланган депутат Ғ. Аҳмедов иккинчи, "25 Навбаҳор" сайлов округидан сайланган депутат Зулайҳо Мирзаева учинчи ўринни эгаллади.

"10-Ғаллакор" округи депутати К. Мустафоев "Ташаббускор депутат" номинациясини қўлга киритди. Иштирокчилар диплом ва ташаккурномалар ҳамда Оқолтин туман партия кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш