Навоийда депутатлар беллашуви

 

Навоий вилоятининг Учқудуқ, Кармана туманлари ва Навоий шаҳрида Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Низомига кўра депутатлар сиёсий ҳозиржавоблик, аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан лойиҳа тақдимоти ва ўзлари севган машғулотлардан намуналар кўрсатиб, билимларини синашди.

Учқудуқ туманида ҳакамлар хайъати хулосасига кўра, депутат Эргашова Озода Хонтемировна ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Кармана туманида шартларда белгиланган савол-жавоблар, лойиҳалар ҳимояси бўйича Азиз Пирназаров, Мақсуд Пардаевлар фаол иштирок этишди. Умумий тўплаган баллари бўйича 3-Нарпай сайлов округи депутати Пирназаров Азиз Ғуломович 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

Навоий шаҳридаги Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети мажлислар залида ўтган шаҳар босқичида эса 26-Мустақиллик сайлов округи депутати Алдабергенова Ширин Курсанбековна 1-ўринни эгаллади.

Кўрик-танловнинг барча иштирокчилари 1-,2-,3-даражали диплом ва эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш