Аҳоли билан мулоқот
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова ўз сайлов округига ташриф буюриб, сайлов округидаги мавжуд инфратузилмаларни ўрганиш, соҳалар фаолияти барқарорлашувига тўсиқ бўлаётган муаммоларни таҳлил этиш ва уларга ечим бўладиган тизимларни кўриб чиқиш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларини эшитиб, бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Шу ўринда Дилором Имомова Шаҳрисабз туманида электр энергиясини таъминлаш ва энергиядаги етишмовчиликни қоплаш бўйича кўрилаётган чоралар, бандлик дастури ижроси, касаначиликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар 2023 йилда йўл, сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси билан атрофлича танишди.