Партиядошимиз фалсафа доктори

 

Юртимиздаги янгиланишлар хотин-қизлар тафаккурида ҳам ўзгаришларни содир этиб улгурди. Улар бугун ўз билим ва иқтидорини тўлақонли ифода этиш учун катта фаолият майдонига чиққан. Ҳаётнинг барча жабҳаларида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Замон ўзгариб, фикрлар, қарашлар янгилангани сайин бугуннинг аёли миллат ва жамият тақдири учун масъул эканлигини янада теранроқ англамоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси Туйева Зулфия Нозимовна юртимиздаги шундай фаол сиёсатчи аёллардан бири бўлиб, партиядаги фаолияти билан бир қаторда илм йўлида ҳам машаққатли меҳнат қилмоқда. Зулфия Туйеванинг ҳаёт йўлига назар ташлаб оддийликдан мураккаблашиб борган умр лаҳзаларига гувоҳ бўламиз. Бу лаҳзалар асосини эса илм ташкил этади.

Илм – инсоннинг улуғ фазилати, олимлик эса узоқ ақлий меҳнат, қунт ва ирода билан қўлга кирадиган шарафли унвон. Партиядошимиз Зулфия Нозимовна фалсафа фанлари доктори даражасига эришиб, олималик мартабасига эришдилар. Бу инсон қаерда ишламасин, қай соҳага раҳбарлик қилмасин ўз вазифасининг масъулиятини, залворли юкини ҳис этган ҳолда бажариб, истеъдодига, меҳнатига ва маҳоратига таянади.

Жамоамиз ва партиямизнинг кўп минг сонли аъзолари номидан Зулфия Нозимовнани фалсафа доктори илмий унвони билан муборакбод этамиз. Машаққатли ва масъулиятли ишларига ривож тилаймиз. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус кўрсатишдан ҳеч қачон чарчаманг.

 

 

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш