Сафимиздаги ёшлар
Ўзбекистон ХДП Андижон шаҳар кенгаши раиси М. Жалолов Андижон шаҳар педагогика коллежида "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси доирасида мулоқот ташкил этди.
Тадбирда коллежнинг битирувчи қизларини партиямиз сафига жалб қилиш ҳамда тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларнинг эришган ютуқларини оммалаштириш, шу билан бирга партия дастурий мақсадлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Иштирокчилардан 11 нафари партиямиз сафига киришга ариза берди.