Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи томонидан "Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
"Инсон қадри учун" шиори остида ўтказилган танловда иштироклар ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан билимдонлиги, ҳозиржавобликларини намойиш этишди. 1-ўринга 6- Қўнғирот сайлов округидан депутат Қўчқорова Барно Ибодуллаевна лойиқ деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани кўлга киритди.
Шунингдек, "Енг фаол депутат" номинациясида Абдуллаев Бахтиёр Олимович, "Ташаббускор депутат" номинацияда Қўчқорова Барно Ибодуллаевна, "Енг шижоатли ёш депутат" номинациясида Жаббаров Азизбек Аҳмеджонович ғалаба қозониб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.