Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Чиноз, Пискент ва Оҳангарон туманлари Кенгашлари томонидан “Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танлови бўлиб ўтди. 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг партия сайловолди дастурига тааллуқли бандлари ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини ошириш, партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда барча даражадаги депутатлик корпуси салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган танлов “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилди.
Иштирокчилар беллашувларини баҳолаб бориш учун ҳар бир туманда 3 нафардан жюри аъзолари ва 2 кишидан иборат саноқ комиссияси ташкил этилди. Қатнашчилар 3 та шарт бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш қилдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаш натижаларига кўра, Чиноз туманида К. Шерматова биринчи ўрин, Эгамберди Озотов иккинчи, Пейсенгул Джултаева 3-ўринни эгаллади. Пискент туманида Бекобод МФЙ дан сайланган 7-Гулистон сайлов округи депутати Отахонов Воситхон Валиханович 15 балл тўплаб, ғолиб деб топилди. Оҳангарон туманида эса "Гўшсой" МФЙ 29-сайлов округи депутати Абдулазиз Ибрагимов юқори натижани қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.
Қатнашчиларнинг барчаси фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.