“Уйма-уй” лойиҳаси натижа бермоқда

Ўзбекистон ХДП Данғара туман Кенгаши депутати Н. Жабборов “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашди. Уйма-уй юриб, олиб борилган суҳбатлар натижасида “Пишқарон” МФЙ маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Собирахон Собированинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланди. Депутат ва ҳамкор ташкилотлар ҳомийлигида эҳтиёжманд фуқаронинг илтимоси қаноатлантирилиб, унга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Уйма-уй юриш давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

← Рўйхатга қайтиш