Фаровонликни таъминлашда маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш зарурати ва вазифалар

 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Айни жараёнда инфратузилма хизматлари – электр ва табиий газ таъминоти барқарорлигига эришиш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ички ва халқаро миқёсдаги йўлларни замонавий мезонлар асосида таъмирлаш устувор аҳамиятга эга бўлмоқда.

Аҳолининг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ўз ечимини топмоқда. Шу каби ишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси марказидан тортиб, энг чекка ва олис ҳудудларда ҳам аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи ҳаётбахш дастурлар амалга оширилмоқда.

“2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси бўйича жорий йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга давлат бюджетидан 4 триллион сўм ажратилиши Президент фармони билан тасдиқланди.

Бунда ташаббусли бюджет амалиётини ҳамда маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтириш белгиланган бўлиб, унга кўра 2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 8 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 триллион сўм йўналтирилади.

Бундан ташқари, 2023 йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 4 триллион сўм ажратилади.

Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича долзарб ўн кунлик доирасида жойларда депутатлар ўзи сайланган сайлов округида уйма-уй юриб, тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Ҳусусан, Беруний тумани “Турон” МФЙ ҳудудида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан 31 та хонадонга субсидия ва имтиёзли кредит асосида қуриб берилган иссиқхоналар фаолияти билан танишдилар ва уларда экин экиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, Беруний электр таъминоти корхонаси томонидан 13 та бетон устунлар ўрнатилиб, электр узатгич симларини тортиш ишлари олиб борилмоқда ва янги трансформатор қўйиш кўзда тутилган. Ушбу масала депутат сўрови юборилиши орқали ижобий ҳал этилмоқда. Шунингдек, “Сарайкул”, “Палваш”, “У. Жуманиязов” МФЙ, “Шоббоз”, “Саркоп” ОФЙ ҳудудларидаги кўчаларни таъмирлаш, қум шағал аралашмаси ва асфальт тушаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу олиб борилаётган ижобий ишлардан халқимиз ўз розилигини билдирмоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш