Шу кунларда “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танловининг 2-босқичи жойларда кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
Ҳусусан, Самарқанд вилоятида 1-босқич шаҳар ва туманлар миқёсида “Инсон қадри учун” шиори остида 93 нафар халқ депутатлари шаҳар ва туман Кегашлари партия гуруҳлари депутатлари ўртасида ўтказилди ва ғолиб деб топилган депутатлар вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи босқич беллашувлари “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остида учта шарт асосида ўтказилди. Биринчи шарт - “Аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали йўли” мавзусида бўлиб, иштирокчилар томонидан янгича ёндашув асосида самара берадиган амалий ишлари билан очиб берилди. Иккинчи шарт сиёсий ҳозиржавоблик бўлиб, бунда қатнашчиларнинг билимлари синалди. Яна бир шарт эркин мавзуда бўлиб, депутатлар ўзларининг таклифлари билан чиқиши лозим эди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган баллар натижаларига кўра, Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти Кенгашининг I-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалари билан халқ депутатлари вилоят ҳамда Нарпай тумани Кенгашлари депутати Самадов Шуҳрат Жўрақулович тақдирланди ва республика босқичи йўланмасини қўлга киритди.