Фарғонанинг энг билимдон депутати маълум бўлди

 

“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остидаги “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлардан, жами 13 нафар депутат иштирок этиб, 3 та шарт бўйича билимларини синаб кўришди.

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши 29-Навбаҳор сайлов округи депутати Мирзаев Муроджон Собиржонович 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичида қатнашиш имконига эга бўлди.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши 2-Фурқат сайлов окурги депутати Тўйчиев Бахтиёржон Акбаралиевич иккинчи, Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгаши 26-Қашқар сайлов округи депутати Мадаминов Жаҳонгир Шуҳратжонович учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Кўрик танлов сўнггида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Зокиржон Зохидов иштирокчиларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш