Наманганда ғолиблар аниқланди

 

Наманган Давлат университетининг фаоллар залида “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилаётган танловнинг вилоят босқичида шаҳар-туман босқичларида ғолиб бўлган 9 нафар депутат иштирок этди.

Уч шарт асносида ўтказилган танловнинг якуний натижаларига кўра, Косонсой туманидан Жавлонбек Абдуллаев биринчи ўринни қўлга киритди ва республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Наманган шаҳар Кенгаши депутати Мухтор Исақов иккинчи ва Уйчи туман Кенгаши депутати Раъно Назарова учинчи ўринни қўлга киритиб, турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш