Андижонда депутатлари беллашуви

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи Андижон вилояти Ахборот кутубхона маркази залида ўтказилди.

Танлов иштирокчиларининг чиқишларини вилоятдаги партиянинг ҳамкорлари бўлган турли ташкилот ва муассасаларда ишловчи холис ҳакамлар баҳолаб борди.

Танловда шаҳар, туманлар босқичларида ғолиб бўлган 10 нафар депутат иштирок этди. Муросасиз, қизиқарли ўтган тадбирда халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ходими Сардор Қосимов биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг 1-даражали дипломи билан тақдирланиб, республика босқичига йўлланма олди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш