Мурожаат ижобий ҳал этилди

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Бунёдкор ҚФЙ ҳудудидаги Маданият саройида аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан сайёр қабул ташкил этилган эди. Унда Гўзалсой кўчасида яшовчи Майрам Суюнова 8 фоизли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Депутатлар иштирокида ҳужжатлар атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатни ижобий ҳал этишга эришилди. Майрам Суюновага чорвачиликни ривожлантириш учун 10 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш