Қонунчилик ёшлар нигоҳида

 

Халқ депутатлар Нишон туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Х. Давронов ҳамда туман партия Кенгаши Ёшлар қаноти ҳамкорлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Мамлакат ривожидаги истиқболли вазифалар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, тарғиботчилар ва зиёлилар иштирок этди.

Мулоқотда хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёшларни билимли қилиш, ўқитувчи ва профессорларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, инсон қадрини юксалтириш каби мавзуларда суҳбатлашилиб, маълумотлар берилди.

Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти С.Муртазоева ва вилоят юридик техникуми директори Р. Абдуллаевалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва ёшларнинг саволларига жавоблар беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш