Аёллар бандлиги оилалар фаровонлигидир

 

Хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилиш орқали жамиятга, оиласига фойда келтиришмоқда.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси С. Абдиев ҳамда Қарши туман партия кенгаши раиси З. Азизовалар иштирокида тумандаги “Кахлак” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар бандлиги оилалар фаровонлиги” лойиҳаси асосида сайёр қабул уюштирилди.

Қабулда маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Хусусан, лойиҳа доирасида фуқаро Каримова Алмирага касаначиликни бошлаши учун маҳалладаги бўш турган бинолардан 2 хона ажратиб берилди. Эндиликда касаначи тадбиркор аёл хонадонлар учун кўрпа-тўшак тикиш ишларини шу жойда давом эттиради.

Яна бир “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган фуқаро Турсунова Моҳигулга кредит асосида тикув машинаси, маҳалладаги бўш турган бинодан хона ажратилиб, тикувчилик ишларини бошлашига амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш