Қибрай туманида депутатлик гуруҳи режалари белгиланди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Қибрай туман депутатлик гуруҳи ва партия фаоллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифати таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва партия олдида турган устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Жорий йил ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган устувор вазифалар, мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар жараёнида Қибрай тумани партия ташкилоти ва депутатлик бирлашмасининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум ва янгиланаётган Конституцияда партия ғоялари, таклифлари акс этаётганига алоҳида урғу берилди.

2023 йилда Қибрай туман Кенгаши томонидан ўтказиладиган лойиҳалар юзасидан келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш