Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти ва Диний қўмитанинг туман бўлими билан ҳамкорликда "Юқори қишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 38- 42-умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчилари иштирокида "Қонунчилик ёшлар нигоҳида" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими раҳбари Тўлқинжон Абдуллаевлар ёшлар тарбияси долзарб вазифа эканлиги, бугунги дунёда рўй бераётган турли ихтилофлар сабаблари, "Оммавий маданият" нинг турли кўринишлари ва ёшларимизни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бундай иллатларга қарши уларда иммунитетни шакллантириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Ёшлар энг аввало ота-онасига, Ватанига содиқ, теран ва мустақил фикрловчи инсонлар бўлиб етишишлари кераклигини таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар яқинда мамлакатимизда ўтказиладиган референдум, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган моддалар тўғрисида ёшларга сўзлаб бердилар.