2020 йил 2 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳар йили 22 март мамлакатимизда “Маҳалла ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Маҳалла тизими ходимларининг маҳорати, малакаси, масъулияти инсонларнинг, оилаларнинг тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.
Ана шундай улкан вазифаларни шараф билан бажаришга камарбаста бўлган Бухоро вилоят Қоровулбозор тумани "Бўзачи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ЎзХДП туман Кенгаши депутати Гулнора Нарзиева "Маҳалла ходимлари куни" муносабати билан "Дўстлик ордени" билан тақдирланди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан Гулнора Нарзиевани юксак мукофот билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Кейинги иш фаолиятида куч-қувват, сиҳат-саломатлик тилаймиз.