Янгиланаётган Конституциянинг мазмуни тушунтирилди

 

Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашидаги Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия, халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи томонидан туман ҳокимлиги залида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ХДП депутати, халқ депутатлари туман Кенгашидаги доимий комиссия раиси М. Худойқулова “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича маъруза қилди.

Давр шиддат билан ўзгармоқда. Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани ва унда барча қатлам манфаатлари инобатга олингани таъкидлаб ўтилди.

Бош Қомусимизнинг халқчил бўлишида халқ овози устун турганлиги, Янгиланаётган Конституциядаги дастуриламал вазифалар слайд орқали тушунтириб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш