Янгиланаётган Қомусимиз

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий Комиссияси ҳамда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи томонидан Қарши шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан доимий комиссия раиси Ю. Эргашева ҳамда Қарши шаҳар партия Кенгаши раиси Р. Муртазаевлар Қомусимизга киритилаётган янги нормалар ва моддалар, ҳар бир киритилаётган янгиликларда халқ манфаати устун қўйилаётганлиги, ечимини кутиб турган масалалар бўйича берилган таклифлар ва уларнинг ҳаётимиз, турмуш тарзимизга мослиги, айниқса, оила, таълим, соғлиқни сақлаш ва гендер масалаларига қаратилган эътибор хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Якунда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича слайд намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш