Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасини кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган Ёшлар маркази биносида Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари, ОШП ходимлари, Ибн Сино жамоатчилик тиббиёт коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ана шундай учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси М.Ўразалиева қатнашди ва янги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда Зомин тумани ХДП Кенгаши раиси, туман котибияти мудири ҳам сўзга чиқиб, Бош қомусимиз юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш