Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мажлислар залида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, халқ таълими ходимлари ва ёшлар иштирок этишди.
Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари, Китоб туман партия Кенгаши раиси З. Норова сўзга чиқиб, Конституцияда таълимга эътибор ва киритилаётган ўзгартиришлар, мактабгача таълим, мактаб таълими ва олий таълим бўйича олинган таклифлар ва уларнинг ҳаётийлиги, глобаллашиб бораётган замонда Янги Ўзбекистонни барпо этишда таълимнинг ўрни хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, “Оила” боби ва унга киритилаётган ўзгартиришлар, оила ва таълимнинг ўзаро боғлиқ жиҳатлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Тадбирда иштирок этган халқ таълим ходимлари ҳам Конституцияга берилган таклифлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.