Конституциявий Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинди

 

Чортоқ тумани маданият марказида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.

Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни, Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда.

 

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шадиева ва Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши раиси З. Чинташев тумандаги тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилди.

Тадбирда "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни" лойиҳасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тушунтиришлар берилди. "Инсон-жамият-давлат" тамойили илгари сурилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш