Хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатланган қомус

 

ЎзХДП Қўшкўпир туман Кенгаши аъзоси, депутат Матёқубова Саробиби “Гулзор” маҳалла ҳудудида жойлашган 2-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Зулфияхоним қизлари” тадбирида иштирок этиб, ўз маърузасида янги таҳрирдаги Конституцияда болалар ҳуқуқлари кафолатланаётганлиги, давлатимиз томонидан азиз фарзандларимиз, болаларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш бўйича махсус норма киритилаётганлиги, болаларнинг таълим олиши, уларнинг соғлом ва тўлақонли ривожланишини давлат ва жамият томонидан таъминлаш тўғрисида ўзгартишлар киритилаётганлигини таъкидлади.

Мазкур нормалар ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтаради ҳамда фуқароларнинг айниқса, ҳомиладорлиги ёки боласи бор аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланишини кафолатлайди.

Гурлан туман 6-Айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактабида “Ўзбекистон келажагини янги Конституция билан бунёд этамиз! мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, мактаб жамоаси иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Д. Ниязметова, туман Кенгаши депутати Д. Матякубова ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З. Мадаминовлар ўз сўзида Конституцияда бевосита 50-,51-,52-моддалари таълим билан боғлиқлиги, хусусан, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши, ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилишини таъкидладилар.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш