Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, депутат Д. Имомова Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси билан биргаликда Шаҳрисабз педагогика коллежида “Янги конституция билан умуммиллий тараққиёт сари” шиори остида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Сўз олганлар киритилаётган янги нормалар ва моддаларда халқ манфаати устун қўйилаётганлиги, ечимини кутиб турган масалалар бўйича берилган таклифлар ва уларнинг ҳаётимиз, турмуш тарзимизга мослиги, айниқса, оила, таълим, соғлиқни сақлаш ва гендер масалаларига қаратилган эътибор хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Бугун шунингдек, Қарши туманидаги Қовчин академик лицейида "Чинакам халқ Конституцияси учун овоз берайлик" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ҳамкор ташкилотлар, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва ёшлар иштирок этишди. Туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари П.Тулиев сўзга чиқиб, ёшларга кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий-хуқуқий асослари, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида тушунча берди.
Қамаши туманидаги 12- сонли давлат мактабгача таълим муассасасида эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган "Бу менинг танловим - бу менинг Конституциям!" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўз ХДП гуруҳи аъзоси Мағфират Худойқулова, "Ғиштли" МФЙ раиси Н. Саламов, партия фаоли, фахрий ўқитувчи У.Жонқобиловлар сўзга чиқиб, Конституциявий ислоҳотлар, асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбирлар сўнггида барчани референдумда фаол бўлишга чақирилди.