Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак

 

Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан "Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак" шиори остида Юқори Чирчиқ тумани Касб-ҳунар мактабида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ворисова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Косимова, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши "Аёллар қаноти раҳбари Г.Асатова, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси А.Умаралиев, Юқори Чирчиқ туман кенгаши масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизлар ва ёшларга қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузалар ва ислоҳотларнинг мазмуни ва халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида тушунтирилди. Тадбир сўнггида партиямизга янги аъзолар қабул қилинди.

Депутатлар ва “Аёллар қаноти” фаоллари барча хотин-қизлар ва ёшларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш