Референдум тарғиботида хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан "Янги Конституция давлат ва халқ манфаатлари муштараклигининг янги босқичи" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда партия ходимлари, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати В. Хасанов, вилоят Маънавият маркази ходимлари ва талаба ёшлар иштирок этди. Дастлаб депутат томонидан қомусимиздаги асосий ўзгаришлар ҳақида малумот берилди.

Сўнгра хотин-қизлар ва ёшларга қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузалар ва ислоҳотларнинг мазмуни ва халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида тушунтирилди. Тадбир доирасида "Мунозара" интелектуал ўйини ҳам ўтказилди.

Давра суҳбати қизғин савол-жавобларга бой бўлди ва тадбир сўнггида барчани 30 апрель куни ўтказиладиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш