Ёшлар билан учрашув ўтказилди

 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ёшларга ғамхўрлик – давлат ва жамият мажбурияти!” мавзусида талаба ёшлар билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришларни тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Қ. Қалхоразов, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши бўлим бошлиғи Н. Кишановлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маъруза килишди.

Учрашув давомида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожи ва ёшлар ҳаётидаги ўрнига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумот берилди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар оширилмоқда. Ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча баравар ортиши кўзда тутилган. Чунки Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда "Инсон манфаати ҳар нарсадан устун" деган маъно асос қилиб олинмоқда.

Тадбирда сўз олганлар Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида маълумот берар экан, барча соҳаларда киритилган ўзгартишларда Конституциямиз том маънода “Халқ Конституцияси” бўлиб бораётганлигини, давлат сиёсатидаги ўзгаришлар, таълим соҳасида яратилаётган шарт – шароитлар, Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланаётганлиги, Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар кенгайтирилаётганлиги, Ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантириш кафолатланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти.

Мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш