“Конституция ўзимизники!”

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси билан ҳамкорликда Шаҳрисабз Темурбеклар мактабида ташкил этилган “Конституция ўзимизники!” шиори остидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Тарғибот тадбирида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалар эса 275 тадан 434 тага кўпаётгани, яъни Бош Қомусимиз 65 фоизга янгиланаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Депутат Д. Имомова ўз сўзида янги таҳрирдаги Конституция юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини, янги киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши, Давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулияти кўпайтирилаётганини айтиб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш