7 апрель – Халқаро саломатлик куни муносабати билан республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” ойлиги ҳамда “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳалари доирасида аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ва бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш ва индивидуал маслаҳатлар беришни ташкиллаштириш мақсадида Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Шарғун шаҳар кўптармоқли поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда болалар, аёллар ва катта ёшли 1275 нафар фуқаро иштирок этди. Улар пойтахтдан келган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларининг мутахассисларининг тиббий кўригидан ўтишиб, даволаш-муолажа бўйича тавсия ва маслаҳатлар олишди.