Конституция – келажагимиз пойдевори!

 

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги "Сузук ота" маҳалласида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Рахматиллаева, Азиз Ибрагимов ва туман депутати Азамат Гулямовлар томонидан "Конституция – келажагимиз пойдевори" мавзусида учрашув ўтказилди.

Мулоқотда янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти ҳақида гапирилиб, унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг оддий аҳоли ҳаётидаги аҳамияти хусусида тушунтириб берилди.

Сергели тумани Софдил маҳалласида “Янги Конституция - халқчил Конституция" мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Маҳалла фуқаролари билан мулоқот чоғида Сергели туман депутати Хван Зинаида, ХДП фаоли Ан Зоя Дмитровна ва Сергели туман Кенгаши раиси Д. Н. Рахмонқулова томонидан Янги Конституциядаги ўзгартишлар, унда Инсон қадри улуғланаётганлиги, ижтимоий йўналишларда бир катор янгиликлар киритилганлиги, уй-жой билан таъминлаш масаласи, камбағалликни қисқартириш, ёшларга яратилаëтган имкониятлар тўғрисида сўзлаб беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш