Депутат амалий ёрдам кўрсатди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Саломат Камилова ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиб келмоқда. Электорат вакиллари билан мулоқотлар жараёнида депутат уларнинг муаммоларини тинглаб, амалий ёрдам кўрсатаяпти.

Қарши шаҳар Мустақиллик маҳаллас,  Камолот кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Лобар Бобоқулова газ баллони олишга қийналаётган эди. Депутатнинг кўмаги билан у газ баллони билан таъминланди.  

Қарши тумани Дашт маҳалласи Ойдин ҳаёт кўчаси 86-уйда яшовчи Феруза Одилованинг нафақа пули ажратиш бўйича мурожаатлари бир қанча вақтдан буён ҳал бўлмай келаётган эди. Депутатнинг ёрдами билан бу масала ижобий ҳал қилинди.

Бодомзор маҳалласи Баҳор кўчасида истиқомат қилувчи Гулнора Жўраеванинг ногирон фарзанди бор. Турмуш ўртоғи бошқа вилоятда ишлайди. Ушбу оила яшаб келаётган уй таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Депутат мазкур масалада туман ҳокимияти мутасаддиларига мурожаат қилди. Ушбу масала тез кунларда ҳал қилиниб, уй таъмирлаб бериладиган бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 
← Рўйхатга қайтиш