Тарғибот даврида фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олинди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова Бўстонлиқ туманидаги М. Боймирзаев, Чимбойлик, Талпин маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида депутат фуқароларга Конституцияга киритилаётган қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, бўлажак референдум тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб, уларни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Аҳоли билан учрашув сўнггида эркин суҳбат, савол-жавоблар ўтказилди. Талпин маҳалласидаги меҳнат фахрийси, 2-гуруҳ ногирони, узоқ йиллардан бери ётиб қолган Турсунбой Дуйсенов хонадонида бўлиб, унинг соғлиғини кўрикдан ўтказиб, 1-гуруҳ ногиронлигига ўтказиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига таклиф киритди.

М.Боймирзаев МФЙдаги фельдшерлик пункти фаолиятини ўрганиб, у жойдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди. Талпын МФЙ раиси билан қурилиши тўхтаб қолган 180 ўринли болалар боғчаси ҳолатини жойида ўрганиб, тегишли ташкилотлар билан қурилиш ишларини жорий йил 4-чорагигача якунлаш белгиланди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш