Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 183-умумтаълим мактабида “Инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, 183-умумтаълим мактабининг раҳбар ва ўқитувчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Конституцияни янгилашга бўлган эҳтиёж, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда янги таҳрирдаги конституция инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият каби ғояларга асослангани билан аҳамиятли эканлиги батафсил тушунтирилди. Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, таълим, ёшлар, хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича киритилган янги моддалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди. Тадбир савол-жавоб ва бахс мунозарага бой тарзда ўтди. Бир гуруҳ педагог ва раҳбарлар Ўзбекистон ХДПга аъзо бўлиш истагини билдиришди.
Тадбир сўнггида янги Конституция ва референдум ҳақида мактаб маъмурияти томонидан ташкил этилган видеоролик намойиш этилди ва барча жорий йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.