Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари

 

Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи пурвиқор тоғлари, сўлим табиати ҳамда зилол сойлари билан машҳур. Анклав ҳудуд аҳолиси юртимиздаги ислоҳотларни ўз ҳаётлари мисолида яққол сезмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларининг очилгани шоҳимардонликлар ва юртдошларимиз учун катта имконият бўлди.

Шоҳимардон қишлоғида "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов янгиланаётган Конституция бахтли ҳаётимизнинг кафолати эканлиги, унда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлиги хусусида сўз юритди.

Тадбирда шоҳимардонликлар ҳам сўз олиб, референдумда фаол иштирок этишини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш