Келажагим учун овоз бераман!

 

Сўнги йилларда мамлакатимизда ёшларга улкан имкониятлар ва имтиёзлар яратиб келинмоқда. Ёшлар учун “Мард ўғлон”, “Келажак бунёдкори” давлат мукофотлари жорий этилди.

Ижтимоий эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилиб, ёшларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал этилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боби- Оила, болалар ва ёшлар этиб белгиланган бўлиб, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши ва бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим вазифаларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун ҳам муҳимдир.

Мен ўз келажагим ва тенгдошларим келажагига бефарқ эмасман.

30 апрель кунги Референдумда келажагим учун овоз бераман.

 

Нурмурод Сирожов,

"Фарғонаазот" АЖ бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва ЎзХДП аъзоси.

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш