Янги Ўзбекистон ёшлари ҳуқуқлари асосий Қонунимизнинг ишончли ҳимоясида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон ёшлари ҳуқуқлари асосий Қонунимизнинг ишончли ҳимоясида” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Тадбирни жамғарма раиси О.У. Салимов очиб берди ва барчани яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ. Қосимова сўз олиб ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни, янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ва унда ёшларга тегишли моддалар ҳақида батафсил тушунтириб берди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, зарур жавобларни олишди.

Семинар-тренингни иккинчи қисмида жамғарма директор ўринбосари М.М. Муҳаммадюнусова ва партия ёшлар сектори раҳбари М.М. Низомиддиновлар томонидан янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан интерактив савол-жавоблар, викториналар ўтказилди.

Унда фаол иштирок этган барча ёшларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан бадиий адабиётлар ва эсдалик совғалари топширилди. Семинар-тренингни ташкил қилишда яқиндан ёрдам бергани учун “Улуғбек” жамғармасига миннатдорлик билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш