Конституцияда ёшлар масалалари алоҳида модда бўлиб киритилмоқда

 

Янги Ўзбекистон ёшлари, бунёдкорлик салоҳиятига эга, халқимиз келажагини ташкил этувчи катта кучдир. Шу боис, ёшларни қўллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари рўёбга чиқарилмоқда.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) академик лицейида “Янгиланаётган Конституция — ёшларнинг янги имкониятлари” шиори остида ёшлар билан ўтган учрашувда ана шулар, хусусан, янгиланаётган Бош қомусимизда ёш авлод вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси нечоғли кучайтирилаётгани хусусида маълумотлар берилди. Унда партия масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва лицей талабалари иштирок этди.

Маърузачилар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланаётган Конституцияда киритилаётган меъёрларга батафсил тўхталишди.

Тадбир сўнггида 18 ёшга тўлган ва референдумда биринчи марта иштирок этадиган 40 нафар ёшларга партия эсдалик совғалари топширилди ҳамда уларни 30 апрель куни бўладиган референдумда фаол қатнашишга чорлаб қолинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш