Мақсадимиз жамиятда ўзаро тенгликни таъминлаш

 

Янги режалар, янги мақсадлар билан бошланган 2020 йил Ўзбекистон ХДП фаоллари ва депутатлар учун ҳам янги саҳифа очди. Республика бўйлаб барча ҳудудларда партиядан сайланган депутатлар иштирокида таъсис йиғилишлари ўтказилиб, келгуси вазифалар ҳақида келишиб олинмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ҳам ана шундай йиғилиш бўлиб ўтди. Янги сайланган депутатлар иштирокидаги депутатлик гуруҳи тузиш ва унга раҳбар тайинлаш  масаласини кўриб чиқишди. Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари сифатида Раъно Саттарованинг номзоди қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, олдинда турган энг асосий мақсад сайловчилар ишончини оқлаш, партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва ундаги вазифаларни амалиётга тадбиқ этишдан иборат эканини таъкидлашди. Жойларда, жумладан, қишлоқ ва маҳаллаларда қонун ва қарорларнинг ижроси устидан кучли ва тизимли депутатлик назорати ўрнатиш, ижро интизомига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланса, тегишли тартибда уларга чора кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳам устувор вазифа саналаши қайд этилди. Ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласида ҳам фаоллик кўрсатиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Эндиликда сусткашликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Халқ бундай хатони кечирмайди, деди иштирокчилар. Партиянинг мақсади жамиятда ўзаро тенглик таъминланиши учун курашишдан иборат эканига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

← Рўйхатга қайтиш