«Мен соғлом турмуш тарзини тарғиб қиламан»

Қорақалпоқ давлат унивеситетининг қорақалпоқ филологияси факултетида «Қарақалпақстан ҳаўазы» газета таҳририяти томонидан «Мен соғлом турмуш тарзини тарғиб қиламан» лойиҳаси доирасида ўтказилган мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни Қорақалпоқ давлат университетининг Журналистика кафедраси мудири Даўлетбай Бекбаулиев очиб берди.

Лойиҳа доирасида талаба ёшлар аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби турли йўналишлардаги мақолалари билан қатнашдилар. Энг яхши деб топилган мақола муаллифлари газета бош муҳаррири М.Қутлимуратов томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қошидаги жамоат фондининг қўллаб-қўвватлаши билан «Қарақалпақстан ҳаўазы» газета таҳририяти томонидан «Мен соғлом турмуш тарзи тарафдориман» лойиҳаси доирасида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли ва ёшлар орасида семинар-тренинглар ташкил этилимоқда.

 

А.Қутибаева,

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

Матбуот котиби

 
← Рўйхатга қайтиш