Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти кенгашининг пленуми ўтказилди

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти кенгашининг VII пленуми ўтказилди.

Партия Вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар ва фаоллари қатнашган мажлисда жорий йилнинг 9 июль куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этиш, партиянинг XIII қурултойига делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар қандай сайлов сиёсий партиялар учун имконият ва катта масъулият деди Вилоят партия кенгаши раиси Илҳомжон Атабаев, - Сайловда Халқ демократик партияси ўзининг такомиллаштирилган дастурини халқимиз олдига олиб чиқиш, фуқароларнинг хоҳиш-истакларини билиш, фаоллари ва хайрихоҳлари сафини кенгайтириш, энг асосийси, сиёсий платформасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Пленумда Халқ депутатлари Вилоят партия кенгаши депутати Зиёвуддин Мансур ва Янгиқўрғон туман партия Кенгаши раиси Соҳиба Жумановалар сўзга чиқиб, бу жараёнда айниқса қуйи бўғинлар фаолиятини кучайтириш, сайловчилар ўртасидаги тарғибот ишлари кўламини кенгайтириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Мажлисда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойига вилоятдан 7 нафар делегат сайланди.

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш