Тошкент вилоятидан ҳам делегатлар сайланди
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгашининг Vl пленуми бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки ҳамда Ўзбекистон ХДП XIII қурултойига Тошкент вилоятидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.
Пленум аъзолари томонидан Қурултойга 7 нафар делегат сайланди.