Партия қурултойига Қорақалпоғистондан делегатлар сайланди

 

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси XIII қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Пленумни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов олиб борди.

Йиғилишда сиёсий партиялар учун яратиб берилган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланиб, партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳамда унинг электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Пленум иштирокчилари томонидан, партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий йўналишда таклифлар билдирилди.

Билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши пленуми тегишли қарорларни қабул қилди ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойига Қорақалпоғистон Республикасидан делегатлар сайланди.

 

 

 

Теглар

Пленум Сайлов
← Рўйхатга қайтиш