ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИНИНГ БЕШ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўрғонтепа туман кенгашиннинг VI конференцияси бўлиб ўтди. Конфренция ишини Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўрғонтепа туман кенгаши раиси Зулхумор Каримова очиб берди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари Отабек Ҳасанов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорасув шаҳар кенгаши раиси Гулсиной Ғозиева, «Қўрғонтепа ҳақиқати» газетаси муҳаррири Абдуқаҳҳор Қорабоевлар конференция ҳайъати таркибига тасдиқланди.

Конференцияда вилоят партия ташкилотининг ўтган беш йиллик фаолияти, хусусан, Сайловолди дастури ижроси, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг бажарилиши, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган ишлари таҳлилида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман Кенгашининг жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларида бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан ташкилий ва сиёсий вазифалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўрғонтепа туман Кенгашининг 2014-2019 йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2014-2019 йиллар давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги масалар юзасидан музокарага чиққан делегатлар томонидан қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан 2014-2019 йилллар давомида амалга оширилган ишлар, фаолият давомида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Конференция ишида келгусида Қўрғонтепа туман кенгаши раислиги лавозимига туман партия кенгашининг амалдаги раиси Зулхумор Каримованинг номзоди илгари сурилди ва номзод бир овоздан маъқулланди. Зулхумор Каримова Қўрғонтепа туман партия кенгаши раислиги вазифасига қайта сайланди.

Зулхумор Каримова ўз сўзида олдимизда турган муҳим сиёсий жараён, яъни шу йил декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган сайловлар хусусида гапириб, янги қабул қилинган “Сайлов кодекси”нинг мазмун моҳияти тўғрисида тушунтирди.

Тадбир сўнггида бир қатор партия фаоллари ташаккурнома ва эсдалик соғалар билан такдирланишди. 7 нафар ёш йигит-қизлар партия сафига қабул қилинди. Партия сафига янги қабул қилинган ёшлар номидан М.Жияналиева ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш