Биз жойларда кўпроқ учрашувлар ўтказишимиз, аҳолида партиямизнинг фаолияти ҳақида кўпроқ тушунчалар шакллантиришимиз керак

 

Сафар ОСТОНОВ, "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталари бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат:

— Қаерда партия ташкилотининг раҳбари билимли, ташкилотчи, фидойи бўлса ва ишласа, ўша жойда партия фаолияти самарали бўлади.

Каттақўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашувларим давомида шуни билдим-ки, баъзи жойларда аҳоли ҳалигача партия билан яхши таниш эмас, партиянинг дастури, асосий мақсадлари ва режалари ҳақида айтарли тасаввурга эга эмас.

Бундан шундай хулоса чиқардим-ки, демак биз жойларда, узоқ қишлоқ-овулларда кўпроқ учрашувлар ўтказишимиз, у ерда аҳолининг ўйлантираётган муаммоларини ўрганишимиз ва шу билан бирга партиямизнинг асосий мақсад-вазифалари, фаолияти ҳамда ўз дастурида белгилаган ишлари ҳақида тушунчалар шакллантиришимиз керак...

← Рўйхатга қайтиш