Тошкент шаҳридан партиямизнинг 3 нафар вакили Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

 

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан Олий Мажлис Сенати аъзолари сайланмоқда.

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари мажлисида ушбу масала кўриб чиқилди. Унда депутатлар орасидан 6 нафари Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Қувонарлиси, 6 нафар сенаторнинг 3 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаол ва фидойи вакилларидир.

Улар – 25-Себзор сайлов округидан депутат Танзилла Норбоева, 51-Хиёбонтепа сайлов округидан депутат Рустам Каланов ҳамда 11-Зиёлилар сайлов округидан депутат Шамансур Сагдуллаев.

Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланган вакилларимизнинг халқ манфаатлари йўлида олиб борадиган фаолиятига муваффаққият тилаймиз.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш